09:10 / 15.11.2016
11276

15 ноябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

14 ноябрь туни ва 15 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати қисқартирилади


Фото: Интерфакс

 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати лойиҳасини тайёрлади.

>>> Батафсил.

Метеорологлар 2016 йил энг иссиқ йил бўлишини прогноз қилмоқдалар


Фото: © AP

Жаҳон метеорология ташкилоти (БМТнинг метеорология соҳасидаги ихтисослаштирилган ҳукуматлараро муассаса) 2016 йил эҳтимол об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқдалар.

>>> Батафсил.

Россия мудофаа вазирлигида МиГ-29 самолёти Сурия соҳиллари яқинида фалокатга учрагани тасдиқланди,


Фото: ТАСС

Россия мудофаа вазирлиги вакили МиГ-29 қирувчи самолёти "Адмирал Кузнецов" авиаташувчи кемасидан бир неча километр узоқликда Ўрта ер денгизида фалокатга учраганини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Тимошенко украиналикларни учинчи Майданга чорламоқда


ФОТО: EPA

"Батькивщина" партияси етакчиси, Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко украиналикларни 15 ноябрда Киевда норозилик намойиши ўтказишга чақирди.

>>> Батафсил.

Путин ва Трамп ўртасида телефон орқали илк суҳбат бўлиб ўтди


Фото: Getty Images

14 ноябрда кечки пайт Россия президенти Владимир Путин телефон орқали АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп билан суҳбатлашди.

>>> Батафсил.

Россия Тергов қўмитаси иқтисодий тараққиёт вазирини пора устида ҳибсга олди


Фото: /ТАСС

Россия Тергов қўмитаси мамлакат иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаевни ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда қўмита вакили Светлана Петренко.

>>> Батафсил.

Обама ва Байден мемлари интернет хитига айланмоқда

Республикачи-миллиардер Дональд Трамп ва Майк Пенс яқин орада Оқ уйга кўчиб ўтишади. Бироқ уларнинг сайловлардаги ғалабаси фонида АҚШ президенти Барак Обама ва мамлакат вице-президенти Жо Байденнинг мемлари интернет хитига айланиб бормоқда.

>>> Батафсил.

Италиянинг энг кекса эркаги 111 ёшга тўлди


Фото: vistanet.it

Италиянинг энг кекса эркаги, Сардиния оролидаги Ассемини шаҳрида яшовчи Валерио Пиродди 13 ноябрда 111 ёшини нишонлади.

>>> Батафсил.

Брэд Питт Хитойда бу давлатга киритилиши ман қилингандан кейинги илк фильмини тақдим қилди


Фото:WireImage

Баъзи маълумотларга кўра, Пекинга ўз вақтида унинг иштирокидаги "Тибетда 7 йил" (1997) фильми ёқмаган. шундан кейин гўёки унга Хитойга келиш ман қилиб қўйилган.

>>> Батафсил.

Samsung голографик телевизорлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

АҚШнинг патент ва савдо маркалари бўйича USPTO бошқармаси Samsung'нинг "Тасвир сифатини яхшилашни таъминлаш учун голографик дисплей ускуна ва воситалари"га олган патент буюртмасини сир тутган.

>>> Батафсил.

Месси «Барселона»ни тарк этган тақдирда «Сити»га ўтади

«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси агар жамоасини ўзгартирган тақдирда уни сотиб олиш учун энг асосий даъвогар «Манчестер Сити» жамоаси бўлади.

>>> Батафсил.

Top