Жамият | 23:34 / 21.11.2016
12520
2 дақиқада ўқилади

631 грамм вазн билан дунёга келган қизчанинг ҳаёти сақланиб қолди

Фото: ndtv.com

Атиги 631 грамм вазн билан муддатидан аввал дунёга келган қизча Абу Дабидаги Medior 24X7 шифохонасига етказилди. Энг кичик "бемор" ҳомиладорликнинг 26,5 ҳафталигида туғилди. Бу ҳақида Gulf News нашри маълум қилди

"Мўъжизавий болакай" дея ном олган қизча 3 ой давомида шифохонанинг интенсив даволаш бўлимида юқори  малакали шифокорлар назорати остида бўлди. Ўтган ойда она ва болага уйга чиқишга рухсат берилганда қизнинг вазни деярли 2 килограммга етган эди. 

Доктор Шенойнинг сўзларига кўра, "шифокорнинг ўз вақтида аралашуви туфайли юқори хавф остида, прэклампсиянинг оғир белгилари билан шифохонага келтирилган она ва боланинг ҳаёти сақланиб қолди". Шифокорнинг айтишича, онада юқори қон босими кузатилган ва бу ҳомиладорлик даврининг қийин кечишига сабаб бўлган. Бола кесерча кесиш йўли орқали муваффақиятли дунёга келтирилган ва уч ой мобайнида неонатология экспертлари томонидан доимий назорат қилинган. 

Шифокор муддатидан аввал туғилган болаларда парвариш жуда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Вақтидан илгари туғилган болаларда респиратор дистресс синдроми, пневмоторакс, бронхологик дисплазия, ретинопатия каби кўплаб жиддий касалликлар кузатилиши мумкин эканлиги қайд этилди. 

 

Мавзуга оид