Жаҳон | 18:18 / 29.11.2016
5440
2 дақиқада ўқилади

БМТ ХК доимий аъзолари КХДРга нисбатан янги резолюция борасида келишиб олди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзоси Шимолий Кореяга нисбатан янги резолюция лойиҳаси бўйича якдил фикрга келди. Ҳужжат КХДРнинг бешинчи ядро синовига қарши тайёрланди, деб маълум қилган ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан.

Эслатиб ўтамиз, КХДР сентябрь ойида бешинчи ядро синовини ўтказган эди. Шундан сўнг, ХК янги резолюцияни ишлаб чиқишни бошлаган, бироқ, Вашингтон ва Пекиннинг муаммога турлича ёндашуви сабабли уни қабул қилиш муддати чўзилиб кетган. 

Америка томони Пхеньян учун шу йилнинг март ойида БМТ қабул қилган санкциялардаги барча яширин имкониятлар эҳтимолини батамом йўқ қилиш зарурлигини таъкидлаган. Хусусан, ўша ҳужжатда КХДР билан савдо муносабатларини ўрнатишга доир чекловларда истисно ҳолатларга изн берилган, яъни Шимолий Корея кўмир экспорт қилиши мумкин эди. Бу эса, Хитой билан товар айирбошлашнинг катта қисмини ташкил этади. 

30 ноябрда БМТ ХК АҚШ томонидан КХДРга янги жазо чораларини кўзда тутувчи резолюция лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. 

 

Мавзуга оид