Бразилиянинг собиқ президенти сиёсий фаолиятини давом эттириш ниятида
Бразилиянинг лавозимидан четлатилган собиқ президенти Дилма Руссефф мамлакатдаги ҳеч бир юқори лавозимга ўз номзодини қўймоқчи эмас, бироқ сиёсий фаолиятини давом эттириш ниятида. Бу ҳақда у Financial Times газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган. Нашр Руссеффни “Йил аёли” деб таништирди.
"Ҳеч қандай юқори лавозимларга номзодимни қўймайман, бироқ сиёсий фаолиятни давом эттираман", - деди Руссефф.
Унинг таъкидлашича, бошқа мамлакатга ҳам ташриф буюриш ниятида.
"Нима бўлган тақдирда ҳам аёлларда мерос қолдираман", - дея қўшимча қилган собиқ президент.
Эслатиб ўтамиз, Руссефф импичмент оқибатида ҳукумат тепасидан кетганди: май ойида уни вақтинчалик четлатишган бўлса, августда – бутунлай ҳукуматдан кетишига эришилган. Импичментга унинг иккинчи президентлик муддати аввалида йўл қўйилган молиявий қонун бузилишлари сабаб бўлди.
Мавзуга оид
16:46
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида 2 поғона кўтарилди
16:51 / 06.01.2025
Ўзбекистон ақл даражаси рейтингида юқорилади
21:14 / 04.01.2025
Бразилияда Оқтов яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти «қора қутилари»ни расшифровка қилиш бошланди
08:33 / 27.12.2024