Жаҳон | 11:17 / 19.12.2016
6542
1 дақиқада ўқилади

Ёқутистонда авариявий қўнган самолёт йўловчиларининг 13 нафари оғир аҳволда

Ёқутистонда ҳарбийлар минган Ил-18 самолёти хавфли қўнишни амалга ошириши вақтида жароҳатланган 23 киши шифохонага етказилган. Уларнинг 3 нафарининг аҳволи жуда оғир, 13 нафари эса оғир ҳолатда. Яна 9 киши шифохонага иккинчи рейс орқали келтирилган.

Самолётда 32 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси бўлган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Бортида ҳарбий хизматчилар бўлган самолёт Ёқутистоннинг Булунский туманида, Тикси қишлоғидан 27 км масофада фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Аввалига самолёт қулаб тушгани ва 3 қисмга бўлиниб кетгани ҳамда 33 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар берилди. Кўп ўтмай бу ҳодиса авариявий қўниш бўлгани маълум қилинди.

Мавзуга оид