Жаҳон | 07:44 / 19.12.2016
4038
1 дақиқада ўқилади

Конгода кон ўпирилиши оқибатида одамлар ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Конго Демократик Республикасида кон ўпирилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Конго тоғ-кон соҳаси вазири Аполлинер Булиндига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги. 

Воқеа 18 декабрга ўтар кечаси Жанубий Киву вилоятида юз берган. Булиндининг айтишича, қурбонлар сони ошиши мумкин, чунки конда кўпчилик ноқонуний ишлаган.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Жанубий Киву мамлакатнинг маъданларга энг бой жойи ҳисобланади.  

 

Мавзуга оид