12:22 / 19.12.2016
4044

Вьетнамдаги кучли сув тошқинлари камида 24 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: AFP

Вьетнам марказий вилоятларида юз берган сув тошқинлари 24 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 16 нафар инсон жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги табиий офатлар олдини олиш ва уни назорат қилиш бўйича департаментга асосан хабар берган.

Агентлик маълумотларига кўра, Биньдинь вилоятида 16  киши, Тхыатхьен-Хюэда эса беш инсон ҳалок бўлган. Бундан ташқари, табиий офат туфайли Кханьхоа ва Фуйен вилоятларида ҳам уч фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Кучли довуллар 322 уйни бутунлай йўқ қилиб, 118 тасига зарар етказган. Ҳукумат тахминига кўра, табиий офат оқибатида 19 минг гектарга яқин гуруч, 10 минг гектар ғалла майдонлари ва 4 гектар дарахтзор сув остида қолган. Ҳалокат умумий миқдорда 35,11 миллион доллар зарар келтиргани айтилмоқда.

Маълумот учун, Вьетнам доимий тарзда тропик тўфон ва пўртаналардан азият чекади. Ноябрь бошида юз берган табиий офат сабаб 15 киши қурбон бўлиб, деярли 12 минг гектар ер майдони сув остига ғарқ бўлганди.
 

Top