CNN: Россия Трампга қарши ҳужжат тўплаган
Россиянинг Америка президентлик сайловига аралашганига доир АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга берилган ҳужжатлар таркибида Трамп ҳақида тўпланган далиллар ҳам бор. Россия разведкасининг ушбу ҳужжатлари ҳақида CNN телеканали Вашингтондаги исмини ошкор қилмаган манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, мазкур далиллар тўплами икки саҳифадан иборат бўлган ва АҚШ махсус хизматларининг ҳисоботига қўшилган. Телеканал манбасининг таъкидлашича, Россия «агентлари» деб номланувчи жосуслар Трамп ҳақидаги шахсий ва молиявий маълумотларнинг барчасини билган.
Телеканалга кўра, тўпламдаги маълумотларнинг бир қисми Британия разведкасининг собиқ ходими томонидан ёзилган бўлиб, АҚШ махсус хизматлари уни ишончли манба деб ҳисоблашади.
Мавзуга оид
21:57 / 09.01.2025
Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади — ҳисобот
20:07 / 09.01.2025
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: қурбонлар бор, машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
19:42 / 09.01.2025
Байден Калифорниядаги ёнғинлар сабабли охирги хорижий сафарини бекор қилди
18:44 / 09.01.2025