Иқтисодиёт | 17:37 / 11.01.2017
3729
1 дақиқада ўқилади
Франция Engie компанияси бир қисмини 1,1 миллиард еврога хусусийлаштирди
Франция ҳукумати Engie энергетика компаниясининг 4,1 фоиз акцияларини 1,1 миллиард еврога сотиб юборди. Бу ҳақда Agence des participations de l'Etat давлат агентлиги хабарида айтилади.
«Давлат Engie’нинг асосий акциядори бўлиб қолмоқда ва гуруҳ билан 2016 йилнинг февралида тақдим этилган стратегик ўзгаришлар режасини амалга оширишда бирга бўлади», - дейилган хабарда.
Шунингдек, ҳукумат аввалига 10 миллионта акцияни камроқ сотишни режалаштирганди. Давлат ушбу амалиётдан сўнг 28,7 фоиз акциялар эгаси бўлиб қолади.
Мавзуга оид
19:52
Франция Еврокомиссияни Илон Маскка қарши чора кўришга чақирди
23:06 / 06.01.2025
Макрон Илон Маскни Германиядаги сайловларга аралашишда айблади
20:51 / 06.01.2025
Парижда собиқ президент Саркози Қаззофий фондидан 50 млн евро олгани бўйича суд эшитуви бошланди
00:58 / 04.01.2025