Обама: Россия ва Хитой АҚШга ета олмайди
АҚШ президенти Барак Обаманинг фикрича, расмий Москва ва Пекин халқаро таъсири бўйича Вашингтон билан беллаша олмайди. Бунинг учун америкаликлар ўз қадриятларидан воз кечмаслиги керак. Оқ уй раҳбари Чикаго шаҳрида қилган чиқишида шундай фикрни билдирган.
"Биз ўз қарашларимизни ҳимоя қилишдан воз кечмасак ва ўзининг кичик қўшниларини қўрқитаётган қандайдир йирик давлатга таслим бўлмасак, Россия ёки Хитой каби рақиблар жаҳонга таъсир кўрсатиш борасида бизларга тенглаша олмайди", - деб ишонч билдирган АҚШ раҳбари.
У, шунингдек, мамлакат фуқароларини ташқи чақириқлар қаршисида "доимо диққатли бўлишга ва қўрқмаслик"ка ундаган. "ИШИД айбсиз инсонларни ўлдиришга уринади, - дея уқдирган Обама. – Бироқ, биз конституциямиз ва қадриятларимизга хиёнат қилмасак, улар Американи мағлуб эта олмайди".
Оқ уй маъмурияти Обаманинг Чикаго шаҳридаги маърузасини "хайрлашув мурожаати" деб баҳолаган. 20 январь куни янги президент – республикачи Дональд Трампнинг инаугурацияси бўлиб ўтади ва у лавозимига киришади.
Мавзуга оид
07:50
«Экозащита!» асосчиси Россиядан Германияга уран импортини танқид қилди
21:45 / 09.01.2025
Россия Оқтов яқинидаги авиаҳалокатнинг холисона тергов қилинишидан манфаатдор — Песков
10:37 / 09.01.2025
Запорижжя ўққа тутилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
20:22 / 08.01.2025