12:22 / 12.01.2017
27180

Cаудия Арабистони томонидан Ҳаж квотаси оширилди

Саудия Арабистонида бир қанча мусулмон мамлакатларининг Ҳаж ва Умра ишлари бўйича масъуллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазири Доктор Муҳаммад бин Солиҳ бин Тоҳир Бинтин сўзга чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз томонидан Ҳаж зиёратчилари сонини оширишга доир розилик битими имзоланганини маълум қилди.

Ўтган 2016 йилги Ҳаж мавсумида 1 325 372 нафар чет эллик ва 537 537 нафар Саудия Арабистони фуқаролари, умумий ҳисобда эса 1 862 909 киши Ҳаж ибодатини амалга оширган эди. Бу кўрсаткич, охирги 10 йилликдаги энг кам кўрсаткич бўлди.

Қиёслаш учун 2007 йилда 1,7 миллиондан ортиқ чет эллик ва 746 511 нафар Саудия фуқаролари, умумий ҳисобда 2,4 млн киши Ҳаж амалини бажарганини эслаш етарлидир.

Аввалроқ, мамлакатнинг ҳаж ишлари бўйича вазирлиги Маккадаги Ал-Ҳаром масжидининг майдонини кенгайтириш ишлари сабабли 5 йил давом этган чекловлардан кейин жорий йилда қўшимча 800 минг кишини қабул қилмоқчи экани ҳақида хабар берилган эди.

Моҳира ЗУФАРОВА,
Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси.

Top