АҚШда iPhone фойдаланувчиларига Apple билан судлашишга рухсат берилди
АҚШ апелляция суди iPhone фойдаланувчиларига Apple билан судлашишга рухсат берди. Компания иловаларни фақатгина App Store орқали харид қилиш имконини беради ва шу тариқа, бундай смартфонлар учун иловалар бозорини фақат ўз қўлида ушлаб турибди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
АҚШнинг 9-округ суди 12 декабрь куни Apple ўз фойдаланувчиларига иловаларни фақатгина компаниянинг расмий интернет-дўкони - App Store орқали харид қилиш имконини беришини тан олди. Бу эса Америка монополияга қарши қонунчилигига зид ҳисобланади.
«Энг яхши қарор Apple’ни инсонларга ўзлари исталган жойларда иловани харид қилишга имкон бериши бўлар эди. Бу бозорни очиб, нархларни пасайтиришга ёрдам беради», - дея маълум қилди Wolf Haldenstein Adler Freeman & Herz ҳуқуқшуноси Марк Рифкин Reuters билан суҳбатда. У фойдаланувчилар манфаатини ҳимоя қилмоқда.
Унинг фикрича, компания юқори нархлар учун мижозларга товон пулларини тўлаши керак. Apple бу ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.
Маълумот учун, iPhone смартфонидан фойдаланувчи бир неча киши Apple’ни 2012 йилда судга беришганди. Ўшанда компания иловалар сотуви билан шуғулланмаслиги, фақатгина ишлаб чиқарувчиларга ўз дастурларини даромаднинг бир қисмига алиштирган ҳолда платформа тақдим этиши ҳақида маълум қилганди. Қуйи судлар бундан аввал фақат Apple томонини олган.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
18:52 / 25.12.2024
Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди
21:05 / 24.12.2024