Жаҳон | 18:50 / 14.01.2017
6178
1 дақиқада ўқилади

Мўсулнинг жануби-шарқий қисми жангарилардан озод қилинди

Ироқ хавфсизлик кучлари Мўсўлнинг жануби-шарқий қисмини ИШИД жангариларидан озод қилди.

Ироқ давлат телевидениеси маълумотларига кўра, федерал полиция отрядлари ҳарбий-ҳаво кучлари ёрдамида Мўсулнинг Фаластин, Сомар, Домиз, Вахде, Мисак, Салом, Яримжа ва Ширқий Яримжа мавзеларини озод қилган.

2016 йил 17 октябрга ўтар кечаси Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсулнинг ИШИД жангариларидан озод қилиниши операцияси бошланишини эълон қилганди. Шаҳар 2014 йил июнидан жангарилар назоратида қолмоқда.

Жангариларга қарши операция коалиция кучларининг ҳаводан қўллаб-қувватлаши ва Ироқ армияси, курд айирмачи кучлари ("пешмерга"), "Хашди Шаби" шиа кўнгилли жангчилари ва Ироқ ички ишлар вазирлиги иштирокида ўтказилмоқда.

Мавзуга оид