ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
Карлсруэ прокурорлари ливиялик ИШИД тарафдори томонидан Исроилнинг Берлиндаги элчихонасига режалаштирилган ҳужум тафсилотларини ошкор қилди.
Исроилнинг Берлиндаги элчихонасига ўқотар қуроллар билан ҳужум режалаштирилган эди. Бу ҳақда 20 октябр, якшанба куни Карлсруэ прокуратураси маълум қилди.
Хабарда аниқлик киритилишича, дипломатик идорага ҳужум тайёрлашда гумон қилинувчи шахс ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдори бўлиши мумкин бўлган ливиялик Умар А. У ҳужумни «2024 йил октябр ойидан кечиктирмай» амалга оширишни режалаштирган ва «ИШИД аъзоси билан мессенжер чатида маълумот алмашган». AFP агентлиги прокуратурага таяниб аниқлик киритишича, Умар А. 24 ёшда.
Бернауда Исроил элчихонасига ҳужумга тайёргарликда гумонланган шахс қўлга олинди
Бир кун аввал, 19 октябр, шанба куни Германиянинг Бернау шаҳрида Берлиндаги элчихонага ҳужум тайёрлаганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Тинтувлар унинг уйида, шунингдек, жиноят содир этишда гумон қилинмаган ва ишда гувоҳ сифатида иштирок этаётган шахсга тегишли Шимолий Рейн-Вестфалия ерининг Рейн-Зиг округидаги уйда ўтказилди.
Аввалроқ Bild газетаси ҳибсга олинган шахс ҳақида бошқа тафсилотларни ҳам келтирган эди. Хусусан, унинг бошпана сўраб берган аризаси рад этилгани учун бир йил аввал Германиядан депортация қилиниши кераклиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:23 / 21.12.2024
ГФР президенти 27 декабрда Бундестаг тарқатилишини эълон қилади
16:39 / 19.12.2024
ГФР дипломатлари Суриядаги исёнчилар билан алоқа ўрнатди
13:10 / 16.12.2024
РФ ТИВ Украинада тинчлик ўрнатишга чақирган ГФР элчисини танқид қилди
10:50 / 16.12.2024