Жаҳон | 18:35 / 17.01.2017
6087
1 дақиқада ўқилади

Alibaba қалбаки маҳсулотлар билан курашга жиддий киришди

Хитойнинг интернет-тижорат соҳасида фаолият юритувчи Alibaba компанияси ўз савдо майдончаларида қалбаки маҳсулотлар билан кураш кампаниясини бошлади. Бу ҳақда The Fashion Law ёзмоқда.

Alibaba бундай маҳсулотлар билан кураш чораси сифатида нуфузли брендлар, савдо ассоциациялари ва интеллектуал мулк соҳасидаги экспертлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Улар орасида Louis Vuitton, Swarovski ва бошқа машҳур маркалар бор.

Компания бундай ҳамкорлик бозор иштирокчиларига компания билан интеллектуал мулк соҳасидаги тажрибаларини ўртоқлашиш имконини беришидан умид қилмоқда. Alibaba бунинг ўрнига альянс аъзоларига қалбаки маҳсулотлар борасидаги маълумотлар ва техник кўмак тақдим этади.

Мавзуга оид