Жамият | 13:02 / 18.01.2017
11196
1 дақиқада ўқилади
Катта Жорж Буш касалхонага ётқизилди
АҚШ собиқ президенти катта Жорж Буш Техас штатидаги Хьюстон шаҳрида жойлашган касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда KHOU 11 маҳаллий телеканали собиқ давлат раҳбарининг вакилига асосан хабар тарқатди.
Телеканал маълумотларига кўра, 92 ёшли собиқ президентнинг соғлиғи қониқарли аҳволда. У бир неча кундан сўнг уйига қайтиши мумкин.
Буш нима сабабдан касалхонага ётқизилгани номаълум.