Иқтисодиёт | 21:20 / 18.01.2017
13328
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия иқтисодиётининг асосий вазифасини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифасини умумий макроиқтисодиёт барқарорликни таъминлаш деб айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Умумий макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, шубҳасиз, муҳим вазифадир. Давлат молиялари барқарорлигини сақлаш, инфляция ва ишсизликнинг мақбул паст даражасини сақлаб қолиш керак. Яна эҳтимолий хатарларга жавоб бериш чораларини таъминлаш, бугун у ҳақда ҳам гаплашамиз", деб айтди Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилишда. 

Путин Россия иқтисодиётини ривожлантириш учун янги стимуллар ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш кераклигини айтган.

Мавзуга оид