Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси медиа-ҳафта муҳокамасида
23-27 январь кунлари Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Муҳокамалар беш йўналиш бўйича олиб борилади:
1. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари - 23 январь, душанба;
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари - 24 январь, сешанба;
3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари - 25 январь, чоршанба;
4. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари - 26 январь, пайшанба;
5. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар - 27 январь, жума.
Медиа-ҳафтада давлат ҳукумати органлари ва ижтимоий ташкилотлар вакиллари, дипломатлар, эксперт ва журналистлар иштирок этишмоқда.
Мавзуга оид
22:29 / 26.04.2022
ШҲТнинг Пекиндаги бош қароргоҳида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тақдимоти ўтказилди
08:29 / 29.01.2022
Жазони ўтаб бўлган фуқароларга дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади
17:44 / 28.01.2022