ШҲТнинг Пекиндаги бош қароргоҳида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тақдимоти ўтказилди
ШҲТ бош котиби Чжан Мин Ўзбекистоннинг минтақадаги тараққиёт, тинчлик ва барқарорликка қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.
ШҲТнинг Пекиндаги бош қароргоҳида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тақдимоти ўтказилди. Тадбирда дипломатлар, экспертлар ва тадбиркорлар иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, ШҲТ котибияти, "Тараққиёт стратегияси" маркази ва Тошкент давлат шарқшунослик институти томонидан ташкил этилган тадбир қатнашчилари хитой тилида нашр этилган «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси» китоби билан таништирилди.
ШҲТ бош котиби Чжан Мин Ўзбекистоннинг минтақадаги тараққиёт, тинчлик ва барқарорликка қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.
"Бешта устувор йўналиш бўйича беш йиллик ҳаракатлар стратегиясини муваффақиятли амалга оширган Ўзбекистон энди етти йўналишдан иборат "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси"ни қабул қилди. Ўзбекистон ШҲТ доирасида халқаро майдонда республика нуфузини юқорига олиб чиқувчи ҳамда транспорт, инновация ва рақамли тараққиёт, маданий ва халқ дипломатияси борасида ҳамкорликка хизмат қилувчи кўплаб ташаббус ва таклифларни илгари сурмоқда", деди Чжан Мин.
"Ўзбекистон ва Хитой халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хусусан, БМТ ва ШҲТ доирасида сермаҳсул ҳамкорлик қилмоқда, биз халқаро долзарб масалалар бўйича ўхшаш ва яқин қарашларга эгамиз. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик муносабатлар юқорилаб борувчи ва мустаҳкам тусга эга бўлди", деди Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Арзиев.
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022