Жаҳон | 09:09 / 31.01.2017
4906
1 дақиқада ўқилади
Эрон ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета синовини ўтказди
Эрон Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришгандан кейин биринчи марта ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета синовини ўтказди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, синов 29 январда Теҳрондан 225 км узоқликдаги Семнан шаҳри ташқарисидан амалга оширилган. Ракета портлашидан аввал 966 км учиб ўтган.
Телеканалнинг маълум қилишича, 2015 йил июлда БМТ томондан қабул қилинган 2231-сонли резолюция Эронга бундай синовларни ўтказишни тақиқлайди. "Бироқ бунга қарамай, бу июлдан бери амалга оширилган иккинчи шундай синов бўлди", деб хабар бермоқда телеканал.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024