Россия махсус хизмати ходимлари АҚШ фойдасига давлатга хиёнатда айбланди
Россия Федерал хавфсизлик хизматининг икки нафар ходими ҳамда "Лаборатории Касперского" фирмасининг собиқ менежерига нисбатан АҚШ фойдасига давлатга хиёнат қилиш айблови илгари сурилди. Бу ҳақда ушбу иш бўйича ҳибсга олинган айбланувчилардан бирининг адвокати Интерфаксга маълум қилган.
"Команда 29" раҳбари Иван Павловнинг тасдиқлашича, гап Россия ФХХ Ахборот хавфсизлиги Маркази раҳбари Сергей Михайлов ва унинг ходими Дмитрий Докучаев ҳамда "Лаборатории Касперского" компанияси компьютер ҳодисаларини текшириш бўлимининг собиқ бошлиғи Руслан Стоянов ҳақида бормоқда.
"Бошқаларини билмадим-у, менинг ҳимоямдаги айбини тан олмаяпти", - деган Павлов.
Аввалроқ, ОАВда 2016 йил декабрь ойида ФХХнинг икки ходими ва "Лаборатории Касперского" менежери давлатга хиёнатда гумон қилиниб ҳибсга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ, бу хабарлар расман тасдиқланмаганди.
30 январь куни журналист Владимир Аникеевнинг ушлангани хабар қилинди. У компьютер маълумотларидан ноқонуний фойдаланганликда гумон қилинган. Интерфакс манбаларининг сўзларига кўра, Аникеев Россия юқори лавозимли мулозимлари ва таниқли тадбиркорларининг шахсий электрон аккаунтларини бузишга алоқадор. Шунга кўра, Аникеев, Михайлов, Докучаев ва Стояновларнинг ҳибсга олиниши ўзаро боғлиқдир.
Шу билан бирга, Аникеевнинг "Анонимный интернационал" ("Шалтай-Болтай") хакерлик гуруҳига алоқадорлиги ҳам тахмин қилинган.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22 / 24.12.2024