Volkswagen АҚШ даъволарига 1,26 млрд доллар сарфлашга розилик билдирди
Германиянинг АҚШ экология меъёрларини бузганликда айбланаётган Volkswagen автоконцерни ўз автомобилларининг конструкциясига ўзгартириш киритиш ёки уларни харид қилишга камида 1,26 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Америка ҳукуматининг немис компаниясига даъволарини ҳал қилиш бўйича АҚШ судига тақдим қилинган ҳужжатлардаги рақамлар шундай дейишга асос бўлади.
Агар суд автогигантнинг таклифини тасдиқласа, у 20 минг автомобилни харид қилади ва яна 60 минг автомобилнинг эҳтиёт қисмини алмаштиради. Мабодо, суд қарори Volkswagen зарарига чиқарилса, у экологик меъёрларга мос келмайдиган барча автомобилларни қайтариб сотиб олиши талаб этилади. Бунда унинг харажати 4 млрд долларга етиши мумкин.
Компания маълумотига кўра, унинг 3 литрли дизель моторли автомобилларини қайта жиҳозлаш 7 мингдан 16 минг АҚШ долларигача айланади. Агар автомобиль эгаси Volkswagen машинасини қайтаришни хоҳласа, автомобилнинг бозор нархига 7,5 минг миқдорида товон пули ҳам тўланади.
Бундан ташқари, Volkswagen заводларига эҳтиёт қисмлар етказиб берувчи Германиянинг Robert Bosch компанияси Америка автомобиль эгаларига 327,5 млн доллар товон пули тўлашга розилик билдирган. Аввалроқ, Volkswagen 2 литрли автомобилларини харид қилганларнинг даъволарига барҳам бериш мақсадида 10,03 млрд доллар сарфлашга рози бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.
Volkswagen компанияси, унинг машиналарида дизелли автомобилларидан чиқаётган зарарли газлар миқдорини камайтириб кўрсатадиган махфий дастур аниқланганидан сўнг, можаро марказида қолди. Қоғозда автомобиллар АҚШ экология меъёрларига мос келса-да, аслида ҳавони ифлослантириш даражаси белгиланган меъёрдан 30-40 марта юқори бўлган.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024