Жамият | 13:59 / 03.02.2017
6202
1 дақиқада ўқилади

Американинг йирик дўконлар тармоғи Иванка Трамп брендидан воз кечди

Фото: Reuters

Американинг Nordstrom компанияси АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Ivanka Trump брендидан воз кечди, деб хабар бермоқда Business Insider. Маълум бўлишича, бунга ушбу марка сотувлари ҳажмининг тушиб кетгани сабаб бўлган.

Nordstrom матбуот котибининг айтишича, компания ҳар йили тахминан 10 фоиз брендни қисқартиради ва ўз маҳсулотлар туркумини шунча миқдорда янгилайди. «Биз бу ҳолатда бренд кўрсаткичларига асосланиб, уни жорий мавсумда харид қилмасликни лозим топдик», - дея аниқлик киритди бутун оилага мўлжалланган мультибренд дўконлар тармоғи вакили.

Nordstrom қарори Трамп оиласи брендларига тегишли маҳсулотларни сотаётган компанияларни бойкот қилишга чақирувлар фонида қабул қилинди.

Ivanka Trump’да эса ҳолат борасида ҳеч қандай изоҳ беришмади.

Мавзуга оид