Жаҳон | 18:19 / 03.12.2020
11155
1 дақиқада ўқилади

Вашингтон прокуратураси Иванка Трампни пул ўзлаштириш иши бўйича сўроқ қилди

2020 йил январда Вашингтон прокуратураси Trump Organization ва президент инаугурацияси қўмитасига нисбатан даъво қўзғатганди.

Фото: EPA

Вашингтон прокуратураси АҚШ президенти Доналд Трампнинг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трампни 2017 йилда инаугурация фондидаги маблағларнинг ўзлаштирилиши иши бўйича сўроқ қилди. Гап бир миллион доллардан ортиқ маблағ ҳақида кетмоқда, деб ёзади CNN.

 Хабар қилинишича, маблағлардан нотўғри фойдаланиш даъвоси бўйича сўроқ 1 декабр куни ўтказилган.

2020 йил январда Вашингтон прокуратураси Trump Organization ва президент инаугурацияси қўмитасига нисбатан даъво қўзғатганди. Прокурорларнинг таъкидлашича, улар бир миллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилгани, инаугурация ўтказишда фойдаланилган Trump Hotel меҳмонхонаси ижараси учун ортиқча пул тўланганлигини аниқлашган.

 Прокуратура Иванка Трамп, биринчи хоним Мелания Трамп, инаугурация қўмитаси раҳбари Том Баррак ва инаугурация қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Рика Гейтслардан ҳисобот сўраган.

 Сўроқлар келгуси ҳафтада давом эттирилади.

Аввалроқ Ню-Йорк бош прокурорини Иванка Трампнинг олган гонорарлари қизиқтираётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид