Жаҳон | 08:35 / 06.02.2017
8541
1 дақиқада ўқилади
АҚШ конгрессида Трампнинг Россия билан алоқасини текширишга чақиришди
АҚШ конгрессининг демократлар фракцияси раҳбари Нэнси Пелоси Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)ни президент Дональд Трампнинг Россия билан алоқаларини текшириб кўришга чақирди. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар қилмоқда.
«Мен русларнинг Трампда нимаси борлигини билмоқчиман. Биз Россия билан молиявий, шахсий ва сиёсий алоқаларига доир тергов олиб боришимиз керак. Биз солиқ декларацияларини кўришни хоҳлаймиз», — деган Пелоси.
Аввалроқ, АҚШдаги Россия-Америка савдо палатаси раҳбари Сергей Миллиан The Wall Street Journal таҳририятига мурожаат қилиб, АҚШ президентига нисбатан тўпланган фош қилувчи маълумотлар манбаларидан бири эканига доир мақолани сайтдан олиб ташлашни талаб қилган эди.