Жаҳон | 17:15 / 06.02.2017
8020
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларини танқид қилди

Фото: Reuters

Пекин Вашингтоннинг Эронга нисбатан янги санкциялар киритиш бўйича чораларини танқид қилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Лю Каннинг маълум қилишича, Пекин Вашингтонга рўйхатга Хитой компаниялари ва фирмалари киритилиши туфайли “тақдимнома жўнатди”.

Унинг сўзларига кўра, бундай санкцияларда учинчи томон манфаати зарар кўради ҳамда улар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишонч муносабатларини мустаҳкамлашда “фойдали эмас”.

АҚШ Теҳроннинг баллистик ракеталар яратиш дастури туфайли санкциялар рўйхатига эронлик 25 нафар жисмоний ва юридик шахсини ҳам киритди.

Хабар қилинишича, чекловлар қўлланилган шахсларнинг Америка молия тизимидан фойдаланиши ёки иккиламчи чекловлар қўлланилиши мумкин бўлган хорижий компаниялар билан келишувларга эришиши тақиқланади. Янги санкциялар рўйхати ўз ичига Хитойнинг бир неча компаниялари ва уч нафар фуқаросини қамраб олди.

Мавзуга оид