Жаҳон | 15:33 / 06.02.2017
4652
1 дақиқада ўқилади

НАТОнинг навбатдаги мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди

НАТОнинг навбатдаги мажлиси Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида 2017 йил май ойи охирида бўлиб ўтади. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги телефон орқали музокараларда сўз юритилган.

Мажлисда альянс аъзолари ўртасида маблағларни тақсимлаш, террорчилик билан кураш, Украина ва Россияга нисбатан сиёсат масалалари муҳокама этилади.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг телефон орқали музокаралари якшанба, 5 февраль куни  бўлиб ўтди. Унда сиёсатчилар Украина шарқидаги вазият ва можарони тинч йўл билан ҳал қилиш имкониятлари, шунингдек, террорчиликка қарши кураш ҳамда НАТОнинг мудофаа бўйича сарф-харажатлари хусусида фикр алмашганлар.

Аввалроқ Трамп НАТОга аъзо давлатлар етакчилари учрашувида иштирок этишга розилик билдиргани хабар қилинганди.

Мавзуга оид