Жамият | 20:11 / 16.02.2017
26079
1 дақиқада ўқилади
64 ёшли аёл соғлом эгизакларни дунёга келтирди
Испаниянинг Бургос шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 64 ёшида соғлом эгизакларни дунёга келтирди. Бу ҳақида 16 февраль куни BBC News хабар берли.
Кесерча кесиш йўли орқали дунёга келган гўдакларнинг бири - қиз бола, иккинчиси - ўғил бола. Операция қийинчиликларсиз ўтди, она-болалар соғ-саломат.
Маълум бўлишича, исми ошкор қилинмаган аёл АҚШда бепуштликдан даволанган. 2012 йилда у қиз фарзандли бўлган, бироқ аёлнинг ночор молиявий аҳволини кўрган ижтимоий хизмат ходимлари болани онасидан олиб кетишган. Аёл эгизакларни ўзи вояга етказа оладими ёки йўқ - ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
18:43 / 20.12.2024
Google Maps фотосурати Испаниядаги қотилликни очишга ёрдам бериши мумкин
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
16:24 / 20.11.2024
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
20:54 / 19.11.2024