Испания ҳар йили 300 минг мигрантни қонунийлаштириш ниятида
Мамлакат демографик муаммоларга дуч келмоқда, хусусан, меҳнатга яроқли аҳоли сони камайиб боряпти.
Испания ҳукумати аҳолининг қариши сабабли мамлакатдаги ишчи кучи танқислигини тўлдириш учун йилига 300 минг нафаргача мигрантни қонунийлаштириш ниятида, деди мамлакат ижтимоий хавфсизлик ва миграция вазири Элма Саис. Бу ҳақда Economic Times хабар берди.
«Испанияда очиқ, гуллаб-яшнаган мамлакат ёки ёпиқ, қашшоқ мамлакат бўлиш танлови бор. Биз биринчисини танладик», деди у.
Унинг сўзларига кўра, мигрантлар билан боғлиқ сиёсат уч йил давом этади. Унинг аниқлик киритишича, Испания фаровонликни сақлаб қолиш учун йилига 250-300 минг хорижий ишчига муҳтож.
Ҳукумат томонидан янги чора-тадбирлар мигрантларга яшаш ва ишлаш учун рухсатномалар бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришни назарда тутади, бу эса чет эллик ишчиларга кафолатланган меҳнат ҳуқуқини олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, иш излаётган мигрантларнинг визасини 3 ойдан 12 ойгача узайтириш мумкин бўлади. Ўқиш визасига эга хорижликларга ҳафтасига 30 соатгача ишлашга рухсат берилади.
Қарийб 50 миллион аҳолига эга Испания Европа Иттифоқида энг тез ўсаётган иқтисодиётга эга. Бу тенденцияга Лотин Америкаси давлатларидан малакали мигрантлар оқими ҳам ёрдам бермоқда. Қайд қилинишича, 2022 йилда Испанияга бирданига олдинги ўн йилликдагидан кўпроқ мигрант келган.
Мавзуга оид
16:49 / 19.12.2024
Россиялик депутат мигрантлар учун виза жорий қилишни талаб этди
19:59 / 18.12.2024
Ўзбек мигранти: у ватанига олтин экспортидан ҳам кўпроқ фойда келтиряпти
17:34 / 18.12.2024
Трамп дастлаб миллион мигрантни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
17:31 / 14.12.2024