Ким Чен Иннинг акаси қотиллиги бўйича учинчи гумондор қўлга олинди
Малайзия полицияси Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси – Ким Чен Намнинг қотиллиги бўйича учинчи гумонланувчини қўлга олди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қўлга олинган эркак гумонланувчи аёллардан бирининг дўсти бўлиши мумкин.
Бундан аввал Ким Чен Иннинг акаси қотиллигида гумонланаётган иккинчи аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Унинг ёнида Индонезия паспорти топилган.
Маълумот учун, Ким Чен Намга Куала-Лумпур шаҳри аэропортида заҳарли игна билан қуролланган икки аёл ҳужум қилган. Унинг ўлими юзасидан текширувлар давомида эса Вьетнам паспортига эга 28 ёшли аёл ҳам ҳибсга олинган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, шимолий кореяликлар етакчисининг акаси Куала-Лумпурда КХДР махсус хизматлари вакиллари томонидан йўқ қилинган.
Мавзуга оид
20:40 / 20.12.2024
Шимолий Корея ҳакерлари жорий йилда 1,3 млрд долларлик криптовалюта ўғирлади
19:09 / 20.12.2024
Малайзия 10 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидириш ишларини қайта бошлашга қарор қилди
14:10 / 20.12.2024
Малайзия банки Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил этиши мумкин
10:55 / 18.12.2024