Жаҳон | 09:29 / 16.02.2017
11099
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Иннинг акаси қотиллигида гумонланаётган иккинчи аёл қўлга олинди

Малайзия полицияси Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси – Ким Чон Нам қотиллиги бўйича иккинчи гумонланувчини қўлга олди. Бу ҳақда Bernama агентлиги хабар берди.

Полиция бош инспектори Тан Сри Ҳолид Абу Бакар КХДР раҳбарининг акасига суиқасд қилиш иши бўйича аёл киши ҳибсга олинганини тасдиқлади.

У ҳақдаги маълумотлар ҳозирча келтирилмади.

Аввалроқ Ким Чон Намга Куала-Лумпур шаҳри аэропортида заҳарли игна билан қуролланган икки аёл ҳужум қилгани ҳақида хабар бергандик. Унинг ўлими юзасидан текширувлар давомида эса Вьетнам паспортига эга 28 ёшли аёл ҳам ҳибсга олинган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, шимолий кореяликлар етакчисининг акаси Куала-Лумпурда КХДР махсус хизматлари вакиллари томонидан йўқ қилинган. 

Мавзуга оид