Трамп Исроил ва Фаластин бирлашишини истисно қилмаяпти
Фаластинликлар Исроилга қарши адоватдан халос бўлишлари керак, деб айтди 15 февралда АҚШ президенти Дональд Трамп.
"Фикримча, фаластинликлар уларда кузатиладиган ўзига хос турдаги нафратдан халос бўлишлари керак. Биз фаластинликлар ҳамда Исроил томондан ҳам бу масалада эгилувчанликни намойиш қилиш зарурлиги ҳақида гапира оламиз", деб айтган Трамп Оқ уйда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан бирга берган матбуот-анжуманида.
Трампнинг айтишича, фаластинликлар Исроил мавжудлигини тан олишлари керак.
Трампнинг айтишича, у икки давлат ва бир давлат ғоясини кўриб чиқмоқда ва бу икки томонга ёқаётгани унга ҳам ёқмоқда.
"Мен кўп йиллар давомида икки давлат бўлиши икки қарордан осони бўлади, деб ҳисоблаганман. Бироқ мен икки томонга ҳам тўғри келадиган қарорга хурсанд бўламан", деган Трамп.
Мавзуга оид
22:15 / 26.12.2024
Исроил авиацияси Яман пойтахти аэропортига зарба берди
15:21 / 26.12.2024
Исроил ҲҲК қўмондони Ямандаги ҳусийчиларга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилди
14:07 / 25.12.2024
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024