09:47 / 16.02.2017
9884

WSJ: АҚШ разведкаси президент Дональд Трампга ишонмаяпти

фото : REUTERS

АҚШ разведка хизматлари мамлакат президенти Дональд Трампдан айрим махфий маълумотларни сир тутмоқда. Бунга, уларнинг мазкур ахборотлар фош бўлиб қолишидан хавотирлар сабаб бўлмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal нашри. 

«Вазиятдан хабардор собиқ ва амалдаги расмий шахсларнинг гувоҳлик беришларича, АҚШ разведка хизмати вакиллари муҳим разведка маълумотларини Трампга ошкор қилишмаяпти. Улар мазкур ахборотлар оммага ошкор бўлиши ёки ўғирлаб кетилиши эҳтимолидан хавотирланишмоқда»,  — деб ёзмоқда нашр. 

Манбаларнинг хабарларига кўра, айрим ҳолларда, разведка хизматлари ходимлари "разведка жосуслик материалларини тўплашда қайси усуллардан фойдаланишига доир маълумотларни президентга тақдим этмаган".

Top