00:06 / 21.02.2017
6800

Энг яхши интеллектуал мулк объекти учун “Янги интeллeкт-2017” йиллик танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Республикада ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодиётни рағбатлантириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, ихтирочилик фаолиятини фаоллаштириш, қўллаб-қувватлаш, энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш мақсадида “Ихтиро”, “Фойдали модель”, “Саноат намунаси”, “ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари” йўналишлари бўйича эълон қилинган “Янги интeллeкт” йиллик танловида иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда агентлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Танловга охирги 3 йил (2014-2016 йиллар) ичида Ўзбекистон Республикаси патентини олган интеллектуал мулк объектлари ҳамда миллий дастурчилар томонидан яратилган ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2017 йилнинг 31 мартига қадар қабул қилинади. Танлов ғолиблари 26 апрель - Халқаро интеллектуал мулк куни эълон қилинади.

Танловга талабномалар иш кунлари соат 9.00 дан 17.00 га қадар қуйидаги манзилда:

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, 100000,Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59, (5 – қават), “Янги интeллeкт” йиллик танловига” деб кўрсатилган ҳолда қабул қилинади

Маълумот учун телефонлар: 232-50-50; 232-50-41; 232-50-13.

Top