20:51 / 04.04.2017
30329

Қирғизистон ТИВ: Жалилов ҳеч қачон республика фуқароси бўлмаган

Санкт-Петербургда  3 апрель куни амалга оширилган портлаш ижрочиси экани гумон қилинаётган Акбаржон Жалилов Қирғизистон фуқаролигини олмаган. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлиги хабар берган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси бироз олдинроқ ушбу 22 ёшли Акбаржон Жалилов Петербургдаги портлаш ижрочиси бўлгани ҳақида расман маълум қилди.

ОАВда Жалилов 2011 йили Ўшдаги бош консулликда Россия паспортини олгани ҳақида хабар берилди.

"Қайд этиш зарурки, А. Жалилов ҳеч қачон Қирғизистон Республикаси паспортига эга бўлмаган, у 2011 йили 16 ёшда бўлган, у Россия Федерацияси паспортини олиб, кейин шу мамлакатда яшаган", — дейилган ИИВ хабарида.

Жалиловнинг оиласи 6 йил олдин Ўш воқеалари туфайли Россияга кетган бўлиши мумкин

Top