Петербургдаги портлашда жабрланганлар рўйхати эълон қилинди, унда ўзбекча номлар
Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида жабрланганлар сони 51 кишига етди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг ҳудуд бўйича бош бошқармаси маълум қилган.
Бундан аввалги хабарларда портлаш вақтида жароҳатланган 45 киши шифохонага ётқизилгани айтилганди.
Бошқарма жабрланувчиларнинг тўлиқ рўйхатини ўз сайтида маълум қилган. Бу рўйхат тўлдирилиши мумкин. Жабрланувчиларнинг 47 нафарининг шахси аниқланган. Тўрт аёлнинг исм-шарифи айни пайтда номаълум.
Қайд этиш керакки, ушбу рўйхатда 1997 йилда туғилган Турсунов Умар ва 1993 йилда туғилган Мелибоев Нуридин номлари бор.
Ўзбекистон ТИВ бу ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор ёки йўқлиги борасида расмий маълумот бермади. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасидан аниқ маълумотлар кутилмоқда.
Рўйхатда вояга етмаган болалар ҳам бор. Барча жабрланувчилар Петербургдаги қуйидаги шифохоналарга етказилган: К.А. Раухфус номидаги клиник шифохона, «Елизаветинская больница» шифохонаси, Л.Г. Соколова номидаги клиник шифохона, № 26 рақамли шаҳар шифохонаси, И.И. Жанелидзе номидаги тиббиёт муассасаси ва Мариина шифохонаси.
3 апрель Москва вақти билан соат 14.30да Санкт-Петербург метросининг «Сенная площадь» ва «Технологический институт-2» станциялари ўртасидаги йўлда кетаётган метро поездида портлаш юз берган. «Площадь Восстания» станциясида қўйилган портловчи модданинг ўз вақтида аниқланиши эвазига яна бир портлаш олди олинган.
Охирги маълумотларга кўра, портлаш 11 кишини ҳаётдан олиб кетган. Ҳалок бўлганларнинг рўйхати ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
19:58 / 19.12.2024
“Бу шаҳар ичидаги, ҳамма қарши бўлган бомба эди” — Фарғонадаги портлаш ҳақида гувоҳлар нима дейди?
10:59 / 18.12.2024