18:41 / 06.04.2017
4587

FIDE президенти Илюмжинов ташкилотдаги ваколатлари қайтарилганини маълум қилди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов ўзига ташкилотдаги молиявий, юридик ва иш ваколатларини қайтарди. Бу ҳақда ТАСС Илюмжинов баёнотига асосан хабар берди.

2015 йилнинг охирида АҚШ Молия вазирлиги Илюмжиновни Сурия ҳукумати ва Марказий банки манфаати йўлида моддий ёрдам ва ҳаракатларни амалга оширганлиги учун санкция рўйхатига киритди. Илюмжинов эса FIDE президентлик кенгаши аъзоларини FIDE билан боғлиқ фаолиятга алоқадор юридик, молиявий ва иш ваколатларини ўзининг биринчи ўринбосари Георгиос Макропулосга вақтинчалик бериши ҳақида хабардор этди.

"FIDE раҳбари лавозимидаги ваколатларимни қайта тикладим, - дейилади баёнотда. - Шу кундан эътибор ташкилот раҳбари сифатидаги барча ваколатларга эгаман".

Аввалроқ FIDE президенти истеъфога чиққани ҳақидаги хабарларни рад этгани ҳақида хабар бергандик.

Top