Жамият | 12:45 / 11.04.2017
33341
1 дақиқада ўқилади

29 йўловчи билан Тошкентдан учган самолёт Душанбега қўнди

Аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича биринчи мунтазам рейсни амалга оширгани ҳақида хабар бергандик.

Самолёт Душанбе Халқаро аэропортида маҳаллий вақт билан соат 08:05да қўнган. «АП» мухбирининг хабар беришича, лайнер бортида 29 йўловчи бўлган.

Тожикистон пойтахтига парвозлар бир ҳафтада икки бор – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Душанбега парвоз 4 апрель куни амалга ошиши мумкинлиги хабар қилинганди, бироқ кейинчалик у бекор қилинди.

Ўтган ҳафта эса ҳар икки давлат ҳукумат делегациялари Тошкентда ҳаво авиақатнови ҳақидаги келишув лойиҳасини кўриб чиқди ва унинг якуний варианти мувофиқлаштирилди.

«Сомон Эйр» авиакомпанияси томонидан амалга ошириладиган Душанбе-Тошкент рейсининг аниқ муддати ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид