АҚШ давлат котиби Москвага етиб келди
11 апрелда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Москвага етиб келди. У 12 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказади.
Тиллерсоннинг самолёти маҳаллий вақт билан соат 16:38да Внуково аэропортига келиб қўнди.
Бу Тиллерсоннинг АҚШ давлат котиби сифатида Россияга биринчи ташрифидир. Россия ташқи ишлар вазирлигида сермаҳсул музокаралар бўлиб ўтишига умид қилинди. Томонлар Сурия, Ливия, Шимолий Корея, Украинадаги вазиятни ҳамда айни вақтда "совуқ урушдан бери энг мураккаб даврни бошдан кечираётган" икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ўтган ҳафтада АҚШ Суриядаги Шайрат авиабазасига ракета зарбаси бергандан кейин кескин ёмонлашиб кетди.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024