Жаҳон | 10:38 / 11.04.2017
6822
2 дақиқада ўқилади

ФЗТ раҳбари: АҚШ иқтисодиёти инқирозни ортда қолдирди

Фото: AP

Холис маълумотлар АҚШ иқтисодиётининг инқироздан тўлиқ чиққанини кўрсатмоқда. Ишсизлик, инфляция ва истеъмол бўйича белгиланган мақсадларга эришилди. Шу боисдан, Федерал захира тизими (ФЗТ) ставкани кўтариш борасида барқарорлаштириш сиёсатини давом эттириши керак, аммо бу жараёнда шошма-шошарликка ёки секин ҳаракат қилишга йўл қўйиб бўлмайди. ФЗТ раҳбари Жаннет Йеллен шундай баёнот берди. 

Йеллен шу билан Федерал захира тизимининг олинган маълумотлардан келиб чиқиб, аввал эълон қилинган режага мувофиқ, барқарорлаштириш сиёсатини давом эттиришини тасдиқлади. Йелленнинг қайд этишича, инфляция 2 фоизлик кўрсаткичдан ошган, ишсизлик даражаси эса 5 фоиздан пасайган. 

"Яъни биз Конгресс топшириқларининг барчасига эришдик … АҚШ иқтисодиёти ўзини соғлом ҳис қилмоқда", — деган Йеллен. 

"Бироқ, биз барқарор ҳолатда эканимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Қатъийлаштириш сиёсатини тезлаштиришимиз керак эмас… Аммо, иқтисодиёт қизиб олишини кўп кутмаймиз ҳам", — деган ФЗТ раҳбари. 

ФЗТ раҳбарияти 2017 йилда яна икки марта бошланғис ставкани кўтариши кутилмоқда. Ҳозирда, у 0,75-1 фоизни ташкил этади. 

Мавзуга оид