Жаҳон | 09:02 / 11.04.2017
10575
1 дақиқада ўқилади
Трамп Американинг йирик компанияларидан ёрдам сўрамоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг энг йирик 20 компанияси бош менежерлари билан учрашади. У инфратузилмаларни қайта қуриш дастурини амалга оширишда уларнинг ёрдамига умид қилмоқда, деб хабар қилган Reuters.
Хусусан, давлат раҳбари маъмуриятидаги манбанинг айтишича, Америка президенти General Motors, International Business Machines (IBM) ва Wal-Mart Stores каби компаниялар раҳбарлари билан учрашади.
Трампнинг инфратузилмаларни қайта қуриш режасини амалга ошириш учун Трампнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1 трлн доллар керак бўлади. Дастур кўприкларни таъмирлаш, электр тармоқлари ишини яхшилаш, аэропортларни такомиллаштириш ва интернетни тарқатиш кабилардан иборат.