Фан-техника | 18:07 / 13.04.2017
4463
1 дақиқада ўқилади

Apple қондаги қанд миқдорини ўлчовчи қурилма устида ишламоқда

Apple компанияси инсон қонидаги қанд миқдорининг доимий ноинвазив мониторинги технологиясини ишлаб чиқиш учун биотиббиёт ходимлари ва шифокорлардан иборат жамоани ёллади.  Бу ҳақида CNBC хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу технология муваффақиятли ишлаб чиқилган тақдирда, олимлар учун катта топилма бўлиши мумкин. Зеро бунга қадар кўпгина компаниялар бемордан қон олмай, қанд миқдорини ўлчаш усулини излашган. 

Мазкур лойиҳа тафсилотлари ҳозирча сирлигича қолмоқда, бироқ тери орқали сигнал йўллашга қодир оптик сенсор бу вазифани уддалай олиши ҳақида маълумотлар бор. 

Мавзуга оид