Жамият | 11:15 / 13.04.2017
61118
1 дақиқада ўқилади

Эксперт: Бир мамлакатда икки хил ҳуқуқларга эга тоифа бўлиши - «миллий шармандалик»

Ўзбекистон фуқароларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда туриш амалиёти миллий шармандаликдир, пойтахт минтақасида рўйхатдан ўтишнинг чекланиши эса – дискриминациядир. Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш маркази директори Юлий Юсупов шундай фикрда.

«Менимча, 21-асрда бир мамлакат ҳудудида, уларнинг пойтахт минтақасида рўйхатдан ўтгани ёки ўтмаганлиги юзасидан турли хил ҳуқуқ ва имкониятларга эга икки хил тоифадаги фуқароларнинг бўлиши – бу миллий шармандаликдир. Ҳақиқий камситишдир», – деб ёзган таниқли ўзбекистонлик эксперт Facеbook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда, бошқа шаҳардан келганлар ва хорижликлар учун Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида рўйхатдан ўтиш имкониятини бирламчи бозорда уй харид қилиш орқали тақдим этишга йўналтирилган иккита қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари сайтида муҳокама қилинмоқда. 

Мавзуга оид