Фан-техника | 18:29 / 13.04.2017
19982
1 дақиқада ўқилади

Смартфонлар бозорида қайси компания етакчиликни қўлга олгани маълум бўлди

TrendForce ҳисоботига кўра, 2017 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Samsung компанияси смартфонлар бозорида 26,1 фоизни ўз қўлига олди, Apple эса – атиги 16,9 фоиз. Бу ҳақда Life хабар берди.

Таъкидланишича, Samsung мобил бўлинмаси сўнгги бир неча ой ичида жиддий муваффақиятларга эришди: 2016 йилнинг тўртинчи чорагида Корея технология гиганти 18,5 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Apple’да – 20,3 фоиз бўлган.

Sammobile.com фикрича, компания Galaxy Note 7 билан боғлиқ нохуш ҳолатлардан сўнг бир қадар арзонроқ бўлган Galaxy J ва Galaxy A смартфонларининг яхши сотилиши туфайли ўз позициясини тиклаб олган.

Samsung Galaxy S8 чиққанидан сўнг, 2017 йилнинг иккинчи ва учинчи чоракларида ҳам етакчиликни сақлаб қолиши мумкин.

Мавзуга оид