Жаҳон | 14:08 / 14.04.2017
7048
1 дақиқада ўқилади

Хитойда юк машинаси дафн маросимига кетаётган кишиларга келиб урилди

Фото: AP

Хитойнинг Сичуань вилоятида юк машинаси дафн маросимига кетаётган кишиларга келиб урилди, тўрт одам ҳалок бўлди, саккиз инсон жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий "Сичуань цзайсянь" нашри хабар берди.

Ҳодиса Наньчун шаҳар округининг Наньбу аҳоли пунктида эрталабки вақтларда рўй берган. Дафн маросимига кетаётган кишилар йўл чети бўйлаб ҳаракатланишаётганда, уларга машина келиб урилган.

Жароҳатланганлар касалхонага олиб кетилди. Ҳодиса сабабларини ўрганиш ишлари бошлаб юборилган.

Мавзуга оид