Жаҳон | 09:01 / 21.04.2017
8362
1 дақиқада ўқилади

Франция президенти Париждаги ҳодиса бўйича баёнот берди

Фото: Reuters

ИШИД террорчилик гуруҳи Париж марказидаги отишма учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Ҳодиса оқибатида бир полициячи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги экстремистлар билан алоқадор сайтга асосан.

Елисей майдонларида юз берган отишма чоғида бир нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди. Шунингдек ҳодиса жойи яқинидан ўтиб кетаётган аёлнинг ҳам жабрлангани хабар қилинган. Франция президенти Франсуа Олланд амалга оширилган ҳужум теракт бўлиши мумкин эканини маълум қилди. Бироқ давлат раҳбари шошилинч хулосалар чиқармаслик ҳамда расмий суриштирув натижаларини кутишга чақирди. Париж прокурори ҳам рўй берган ҳолатни теракт деб ҳисоблаган ва жиноятчини террорчи, деб атади.

Жаҳон давлатлари етакчилари, жумладан, ГФР канцлери Ангела Меркель ва Италия бош вазири Паоло Жентолини Франция халқи ва ҳукуматига ўз ҳамдардлигини билдирган.

Мавзуга оид