16:25 / 20.05.2017
5644

Қирғизистон парламентида рус тилини инглиз тилига алмаштириш таклиф этилмоқда

Қирғизистонда бир неча йилдан сўнг иккинчи тилга рус эмас, балки инглиз тили айланади. Кўпроқ эътиборни инглиз тилини ўрганишга қаратиш лозим. Бу ҳақда депутат Азамат Арапбоев маълум қилди.

«Ҳукумат инглиз тилини мактаб дастурига биринчи синфдан киритиш масаласини кўриб чиқиши лозим, бунинг учун эса ўқитувчилар сонини кўпайтириш лозим. Бу йўналишда ОТМларда грант жойлари сонини ошириш керак», - дея айтиб ўтди депутат.

Парламентарийнинг билдиришича, бу ҳолда Қирғизистон 6-7 йилдан сўнг инглиз тилида гаплашадиган давлатлар орасига бемалол кириши мумкин.

«Агарда ўсмирлар инглиз тилини биринчи синфдан бошлаб ўрганишни бошлаганида, қарийб 750 минг фуқароларимиз Россияда эмас, балки Европада ишларди», - дея таъкидлаб ўтди Арапбоев.

Regnum ахборот агентлигининг эслатишича, расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон фуқароларининг 76,5 фоизи қирғиз тилида эркин гаплаша олса, 48,1 фоизи – рус, 1,1 фоизи эса – инглиз тилида бемалол мулоқотга кириши мумкин. Шу билан бирга, бу давлатдаги мактабларнинг 64 фоизи қирғиз тилидадир.

Top