10:29 / 02.05.2024
3336

Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров Тошкентга келди

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Фото: Бош вазирининг матбуот котиби

Жорий йилнинг 2 май куни Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қирғизистон ҳукумати делегациясининг мамлакатга ташрифи дастуридан учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг ўн биринчи йиғилишида иштирок этиш ва бошқа масалалар ўрин олган.

Top