Ўзбекистон | 08:07 / 08.06.2017
42371
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк раисининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фото: "Кун"

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Тимур Аминджанович Ишметов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, Саидкамол Саидкаримович Ходжаев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланган.

Марказий банк раиси ўринбосарлари - Шоҳруҳ Шораҳимович Шоаҳмедов ва Шерзод Юлдошевич Хажимуратов эса бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.

Мавзуга оид