Эрон АҚШ ИШИДни қўллаб-қувватлагани борасидаги исботларни эълон қилмоқчи
Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони маслаҳатчиси Ҳамид Ризо Могадам Фар RT’га берган интервьюсида, Теҳрон ИШИД террорчилари АҚШ томонидан тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлангани тўғрисидаги исботларни эълон қилиши ҳақида маълум қилди.
«Бу ҳужжатларни эълон қилиш мўлжалланмоқда. Бироқ, шуни айтиб ўтиш керакки, бу ёзувли матнлар ёки ёзув кўринишида чоп этиш мумкин бўлган қандайдир шартномалар эмас, улар ҳаракатлар майдонида рўй берган ҳолатларга таалуқли. Улар АҚШ ИШИДга қандай локацияларда ёрдам берганини исботлайди. Қурол, таъминот, логистика ва тиббий ёрдам – буларнинг бари ушбу кўмакдан далолат беради», - дея маълум қилган ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, ИШИДни ташкил этиш ортида айнан АҚШ турибди.
«Бунинг устига, ИШИДни яратишда уларнинг (АҚШ) қўли бор. Улар бу ҳолатни беркита олишмайди. Бироқ, бугун улар «биз ушбу ташкилотни яратиб хато қилдик, ҳамда уни энди йўқ қилмоқчимиз» деб маълум қилишаётган бўлса-да, ҳамон ёлғон гапиришмоқда, ва буни кўплаб далиллар исботлайди», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
11 июнь куни Эрон армияси штаблари бошлиғи ўринбосари Мустафо Изодий Теҳрон ИШИД террорчилари АҚШ томонидан тўғридан-тўғри қўллаб-қувватланишига оид далилларга эга экани ҳақида маълум қилганди.